ОРЗУЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР САРИ

АМЕРИКАГА ЙЎЛ

Анкета тўлдириш

Яшил карта (green card) ҳақида

Яшил карта (Green card, Aмерика Қўшма Штатларида Доимий Яшашлик карточкасининг расмий номи) - AҚШ ва ушбу мамлакат ҳудудида бандлик ҳуқуқини таъминловчи, AҚШ фуқароси бўлмаган, лекин АҚШ ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқига эга резидентларни тасдиқловчи ва АҚШ ҳудудида ишга жойлашиш ҳуқуқини берувчи хужжат хисобланади.


Грин карта

Ҳар йили AҚШ ҳукумати "Турли Миллатлар Иммигрантлари учун визалар" (DV) дастурини амалга ошириш орқали Қўшма Штатларда доимий яшаш учун 50 минг визани тақдим етади. Визалар охирги 5 йил ичида Қўшма Штатларга иммиграция асосида олтита географик минтақалар орасида тақсимланади ва энг кўп визалар AҚШга кам иммиграцион ҳудудларга ажратилади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали тасодифий лотерея танлови орқали танланади. Лотерея қатнашган шахс номини танлаш виза олиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш имкониятини беради.

Қўшма Штатларда қонуний равишда яшаш ва ишлаш имконини берадиган яшил картани олишнинг фақатгина 5 йўли мавжуд:

1. AҚШ фуқароси билан турмуш қуриш

2. AҚШда иш берувчи топиш

3. Сиёсий бошпана сўраш

4. AҚШда яшил карта олган турмуш ўртоғингиз / фарзандларингиз / ота-оналарингиз бўлиши

5. Инвестиция киритиш

6. Лотереяда яшил картани ютиб олиш

Яшил картага эга бўлишнинг 5-чи усули энг осон йўлидир.

ДИҚҚАТ!!! Лотерея фақатгина расмий сайтида https://www.dvlottery.state.gov/ тўлиқ инглиз тилида ўтказилади. Лоторея бошқа ҳеч қанақа сайтлар, ваколатхоналар, расмий марказ ёки шунга ўхшаш бошқа жойларда ўтказилмайди.

Лотереянинг расмий сайти инглиз тилида бўлганлиги учун қўпчилик анкетани тўлдиришда хатоликка йўл қўйиб, Америкага кетиш имкониятини қўлдан беради. Шу каби муаммоларни четлаю ўтиш мақсадида, бизнинг мутахассисларимиз грин карта анкетасини тўлдиришда юртдошларимиз учун хизмат кўрсатади.

Америка ҳақида маълумотлар